Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб 2700 доллар олган шахс ушланди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб 2700 АҚШ доллари олган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Иштихон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Б. ушланган. У фуқаро А.нинг ишончига кириб, уни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 700 долларни қўлга киритгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 16.03.2026
Жиззахда «оперативник» фириб устида қўлга олинди
21:12 / 15.03.2026
Жиззахда тендерда ғолиб чиқишга ёрдам бериш эвазига пул талаб қилганлар ушланди
09:12 / 09.03.2026
ДХХ тезкор тадбирларида икки нафар шахс пул олаётган вақтда ушланди
11:39 / 28.02.2026