Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида ўзи билан бирга бўлган йигитдан пул ундирмоқчи бўлган аёлга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд шаҳрида ўзи билан ишқий муносабатда бўлган эркакдан пул ундирмоқчи бўлган аёлга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида йигит билан қиз ўртасида ўзаро келишув асосида ишқий муносабатлар бўлиб ўтган. Орадан вақт ўтиб қиз йигитга қўнғироқ қилган ва 1,5 миллион сўм миқдорида пулларни бермаса уни ички ишлар органларига ёзиб беришини ҳамда оиласига айтиб шарманда қилишини айтган.
Шундан сўнг йигит аёлнинг жиноий фaoлиятига чек қўйиш учун Самарқанд шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилган ва унга қонуний чора кўришни сўраган.
Қайд этилишича, мазкур аризага асосан Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда пул талаб қилган аёл ариза муаллифидан 1,5 миллион сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки суриштирувда, Каттақўрғон тумани Мойбулоқ қишлоғида яшовчи ушбу аёл аввал ҳам бир неча маротаба фирибгарлик жиноятини содир этиб, Жиноят кодексининг 168-моддаси билан айбдор деб топилгани аниқланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:32 / 22.08.2025
Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
19:29 / 22.08.2025
Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
12:43 / 20.08.2025
Латвияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
16:50 / 19.08.2025