Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
Дунё авиакомпаниялари ва аэропортларини баҳолаш билан шуғулланувчи Skytrax Британия компанияси 2021 йил учун дунёнинг энг яхши авиакомпаниялари рейтингини тақдим қилди.
Компания бу мақсадда 100 та давлат йўловчилари орасида сўровнома ўтказди. Улардан белгиланган мезонлар бўйича 500 та аэропортни баҳолаш талаб этилган.
Бунда аэропортларнинг инфратузилмаси, уларда навбатлар бор-йўқлиги, кўрсатиладиган хизмат ва йўловчиларга муносабат ҳисобга олинган.
Рейтингга кўра, 1-ўринни Қатар пойтахти Доҳадаги Ҳамад халқаро аэропорти эгаллади. 2-ўринга Токиодаги Ханеда, 3-ўринга Сингапурдаги Чанги аэропортлари қўйилди.
Шунингдек, етакчи ўнталикка Сеулдаги Инчхон, Токиодаги Нарита, Германиядаги Мюнхен, Швейцариядаги Цюрих, Лондондаги Хитроу, Осакадаги Кансай ва Ҳонгконг аэропортлари кирган.
Собиқ иттифоқ давлатлари орасида энг юқори ўринни Боку аэропорти эгаллаган - 51-ўрин.
Мавзуга оид
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
20:13 / 19.03.2026
Исроил дунёдаги энг йирик газ конига зарба берди. Газ нархи кўтарилиб кетди
22:38 / 17.03.2026
Финалиссима-2026 бекор қилинди: Испания – Аргентина ўйини ўтказилмайди
11:58 / 17.03.2026