Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўл остидаги ходимни ҳақорат қилган Қашқадарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи ҳайфсан олди
Косон тумани молия бўлими мудирини ҳақорат қилган вилоят молия бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокими томонидан ҳайфсан интизомий жазоси билан жазоланган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Бундан бир неча куни аввал ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти молия бошқармаси бошлиғи Файзулла Юсупов Zoom орқали ўтказган йиғилишида Косон тумани молия бўлими раҳбари Ш.Сафаровни ҳақорат қилган аудиоёзуви тарқалди. Шундан сўнг вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Эркаев раҳбарлигида ва Ш.Сафаров иштирокида Ф.Юсуповнинг хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинган. Муҳокама давомида Ф.Юсупов иш фаолиятида ходимларга нисбатан одоб-ахлоқ нормаларига амал қилган ҳолда муносабатда бўлиш ҳамда масалаларни қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан қатъий огоҳлантирилган.

Бундан ташқари, бу каби ҳолатлар вилоятнинг бошқа ташкилотлари раҳбарлари иш фаолиятида қайтарилишининг олдини олиш ҳамда раҳбарларнинг масъулиятини ошириш мақсадида вилоят молия бошқармаси бошлиғи Ф.Юсуповнинг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан Молия вазирлигига тақдимнома киритилган.
Шундан сўнг мазкур масала бўйича Молия вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди. Муносабатда Ф.Юсуповнинг хатти-ҳаракатлари вазирлик ахлоқ масалалари бўйича ишчи гуруҳи томонидан кўриб чиқилишини ва тегишли таклифлар вилоят ҳокимлигига киритилишини маълум қилганди.
Қайд этилишича, вилоят ҳокимлиги томонидан Ф.Юсуповнинг хатти-ҳаракатлари ўрганилиб, қарор қабул қилинган. Унга кўра, Файзулла Юсуповга одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлиги, ходимларига қўпол муносабатда бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 181-моддасининг биринчи бандига асосан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026