Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норуда фойдали қазилмаларни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг янги тизими барпо этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Норуда фойдали қазилмалардан самарали фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат президентнинг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Тажриба-синов доирасида Самарқанд вилояти ҳудудидаги барча норуда фойдали қазилмалар конларида автоматлаштирилган назорат тизими (АНТ) жорий қилинади.
АНТ юкни жўнатувчилар ва олувчилар, норуда фойдали қазилмаларнинг ҳар бир турининг номи ва ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
"Норуда-назорат" ААТни ДХШ асосида ишлаб чиқиш билан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари ўртасида ўтказиладиган танлов асосида аниқланадиган оператор шуғулланади.
Шундай тартиб ўрнатилмоқдаки, унга мувофиқ 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фойдаланилган норуда қазилмалар тўғрисидаги маълумотларни ДСҚ томонидан тасдиқланган шаклларда солиқ органларига электрон шаклда солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали тақдим этади.
ДСҚга уч ой муддатда товар-транспорт юкхатларини электрон тарзда расмийлаштириш орқали электрон ҳисоб-фактураларни автоматик равишда шакллантириш тизимини яратиш ва йил якунига қадар норуда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ва қайта ишловчи ташкилотларда жорий қилиш топширилди.
2022 йил 15 январга қадар Самарқанд вилоятида "Норуда назорат" тизимини жорий қилиш натижадорлиги бўйича ушбу тизимни республиканинг қолган ҳудудларига татбиқ қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.
Мавзуга оид
07:20 / 15.01.2026
Гренландия нега муҳим? Фойдали қазилмалар харитаси ва геосиёсий ўйин
08:04 / 15.03.2025
7,3 млрд сўмлик норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
08:31 / 14.09.2024
Норуда материалларни қазиб олиш бўйича мораторий татбиқ этилган ҳудудлар чегараси белгиланди
10:10 / 20.01.2024