Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 18 август куни соат 19:00да бошланади.

Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – «Турон» марказий стадиони;
  • Андижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3-сектор);
  • Наманган вилояти – 17-болалар ўсмирлар спорт мактаби «Навбаҳор-умид» стадиони;
  • Бухоро вилояти – «Дилкушо» теннис спорт мажмуаси;
  • Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги «Хоразм» спорт мажмуаси (1-сектор);
  • Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;
  • Қашқадарё вилояти – «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони (2-сектор);
  • Тошкент шаҳри – Ботаника боғи (1-2-3-4-секторлар).

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралмоқда.