“Келгуси йил 1 январдан бошлаб, қиймати 200 миллиард сўмга тенг лойиҳалар бўйича электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмасини етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади. Бу имтиёз ҳозирги кунгача фақатгина 50 миллион доллардан ошадиган хорижий инвесторлар лойиҳаларига қўлланиб келинмоқда.

Иккинчидан, келгуси 2 йилда республика бўйича қўшимча 200 та саноат зоналари ташкил этилади. Уларнинг ҳар бирига камида 15 та корхонани жойлаштириш мўлжалланиб, электр, табиий газ, сув тармоқлари ва йўл инфратузилмаси етказиб бериш тўлиқ давлатнинг зиммасида бўлади. Ушбу мақсадлар учун келгуси йилда бюджетдан 2 триллион сўм маблағ ажратилади.

Қўчқоров, Умурзоқов вилоят ҳокимлари билан бирга, 1 ноябрга қадар саноат зоналарининг жойлашуви ва аниқ лойиҳа таклифларини тайёрласин. Бу чоралар ҳудудий саноат улуши паст бўлган Сурхондарё, Бухоро, Хоразм, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги айрим туманлар учун жуда катта имконият яратади”, деди президент.