Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Экспортдаги нарх ўзимиздан арзон эди» – Президент Асакадаги завод ўтмишига тўхталди
Давлат раҳбари тадбиркорлар билан учрашув чоғида вилоятлар билан ҳам боғланди. Андижон билан жонли мулоқотда Асака автозаводи ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Кўп йиллар Андижонда заводимиз бор, деб фахрланиб юрдик. Солиқлардан озод қилдик, имтиёзлар бердик. Лекин у завод халқимизга манфаат келтирмади. Экспортдаги ўзимизнинг автомобил ички бозоримиздан арзон сотилди. Энди бу муаммоларни бартараф қиляпмиз.
Олдинлари пахтани йилига кўпи билан 1 млрд долларга сотардик. Лекин ҳозир Андижон вилоятининг ўзи қайта ишлаш ортидан бундан кўп экспорт қиляпти. Тадбиркорлар томонидан, кўплаб мурожаатларда бизнесни молиялаштириш манбаларини янада кўпайтириш мақсадида, нобанк кредит ташкилотларини очиш ва юритишга бўлган мавжуд талабларни камайтириш ва енгиллаштириш сўралган.
Шунинг учун, жорий йил 1 октябрдан микромолия ташкилотларини лицензиялаш тартиби тўлиқ бекор қилинади. Энди, улар фаолиятини бошлаши учун фақатгина Марказий банк реестрига киришлари кифоя.
Шунингдек, бундан буён, уларга касса хоналари ташкил этиш, ҳудудларда филиаллар очиш учун Марказий банкнинг розилигини олиш шарт бўлмайди. Улар томонидан тадбиркорларга бериладиган микрокредит (300 миллион сўм) ва микролизинг (600 миллион сўм) учун амалдаги чекловлар ҳам, олиб ташланади.
Шу билан бирга, микромолия ташкилотларига бошқа ташкилотлардан маблағлар жалб қилиш, облигациялар чиқариш ҳуқуқлари ҳам берилади. Шунингдек, ушбу ташкилотлар, худди банклар каби, тўловларни қабул қилиш ваколатига ҳам эга бўладилар. Умуман, ушбу янги имкониятлар ҳисобидан ҳам, кредит бозорида тадбиркорларимиз учун, йилига қўшимча 10 триллион сўм маблағ шаклланади”, дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
14:35 / 18.02.2025
“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади
11:50 / 18.02.2025
Наманганда газдан ўғринча фойдаланиб келган тадбиркор аниқланди
18:54 / 17.02.2025