Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги қонунни имзолади
“Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан юзага келади.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин уларни рекультивация қилиш ҳамда келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриш шарт.
Маълум қилинишича, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкалари Ўзбекистон мулкидир, улардан оқилона фойдаланиш лозим ва улар давлат муҳофазасидадир.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бу бўйича тегишли рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон фуқароларига ва Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади.
Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш ушбу фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади. Қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ясаш бўйича фаолият хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт.
Мавзуга оид
19:05 / 26.04.2026
Солиқ ва тадбиркорлик соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди
08:53 / 22.04.2026
МЧЖ фаолиятига оид янги таҳрирдаги қонун кучга киради
09:19 / 08.04.2026
Қўриқлаш департаменти ваколатлари кенгаймоқда
19:12 / 05.04.2026