Жаҳон | 14:27 / 03.09.2021
8629
1 дақиқада ўқилади

Тўқаев Қозоғистонда АЭС қуриш кераклигини айтди

Тўқаевнинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб Қозоғистонда электр энергияси танқислиги вужудга келади.

Фото: РИА Новости

Қозоғистонда атом электр станцияси қуриш масаласини кўриб чиқиш вақти келди, деди мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.

«Бу масалани кўриб чиқиш вақти келди деб ҳисоблайман, чунки Қозоғистонга атом станцияси керак», — деди Тўқаев.

Тўқаев ўтган ҳафтада ҳукумат ва «Самрук-Казина» давлат фондига республикада атом энергетикасини ривожлантириш имкониятини ўрганиш топшириғини берганди. 

Унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб Қозоғистонда электр энергияси танқислиги вужудга келади.

Қозоғистонда АЭС қуриш масаласи бир неча йиллардан буён муҳокама қилинади.

2019 йилда Россия президенти Владимир Путин Қозоғистонда Россия технологиялари бўйича атом электр станцияси қуришни таклиф қилганди. Қозоғистон АЭС қурилиши борасидаги якуний қарор мамлакат аҳолисининг фикри ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинишини билдирган.

Мавзуга оид