Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Вазирликнинг қайд этишича, янги ўқув йилидан бошлаб барча олий таълим муассасаларининг 1-курс талабалари учун ўқув жараёни кредит-модул тизими орқали ташкил этилади.
Таништирув ҳафталигида талабалар кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти, ўқув жараёнига татбиқ этилиш тартиби, олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидалари ва шу каби зарурий ахборотлар билан таништирилади.
Шу билан бирга, таништирув ҳафталигини ташкил этишда доимий яшаш манзилидан, хусусан, республиканинг бошқа ҳудудларида бўлган талабаларнинг олий таълим муассасасига етиб келиши, турар жойларига жойлашиши учун вақт ажратилиши инобатга олинади.
Юқори курс (1-курсдан ташқари) талабалари учун эса дарс машғулотлари умумий тартибда 6 сентябрдан бошланади.











