Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги янги ўқув йили учун республика ОТМларида бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича тўлов-контракт миқдорлари юзасидан шарҳ берди.

“Маълумки, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори баробарида белгиланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармон ва ҳукумат қарорлари билан иш ҳақи миқдорлари оширилганда тўлов-контракт нархлари ҳам ошириб борилади.

2020/21 ўқув йили бошида коронавирус пандемияси даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, хусусан, аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида базавий тўлов-контракт миқдорларига (яъни стипендиясиз суммага) 10 фоиз миқдорда чегирма қилинган эди.

Яъни 2021 йил 1 февралдан иш ҳақи миқдорлари 10 фоизга оширилган бўлса-да, ўқув йили учун чегирма берилган базавий контракт миқдори сақлаб қолинди.

Мисол тариқасида оладиган бўлсак, педагогика, техника, гуманитар фанлар таълим йўналишлари бўйича кундузги шаклда тўлов-контракт миқдори чегирма ҳисобига 5 771 349 сўм этиб белгиланган эди. Аслида эса мазкур йўналишларда контракт миқдори 2020 йил 1 сентябрдан 6 412 610 сўм, 2021 йил 1 мартдан бошлаб эса ўқув йили учун белгиланган миқдорга нисбатан 16 фоиз юқори, яъни 6 733 555 сўм миқдорида бўлиши керак эди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, белгиланган тартибга мувофиқ, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021/22 ўқув йили учун (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт миқдорлари таълим йўналишларига қараб 7 759 440 сўмдан 11 869 440 сўмгача белгиланиб, 34,4 фоизга оширилиши лозим эди.

Шунга қарамасдан, Давлат комиссиясининг қабул қилган қарорига асосан, бугунги кунда республикадаги пандемия шароитини инобатга олиб, базавий тўлов-контракт миқдорлари ҳақиқатда ўрнатилиши лозим бўлган миқдорларга нисбатан камайтирилган миқдорларда тасдиқланди, яъни 2021/22 ўқув йилида тўлов-контракт миқдорлари