Ҳужжатлар қабул қилиш жараёни суҳбат кўринишида тўлиқ рус тилида учта мезон бўйича олинади: ўқиш, ёзиш ва гапириш.
Беларусь миллий техника университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қўшма ҳамкорликдаги тайёрлов факультетида қуйидаги фанларни ўқитиш йўлга қўйилади:
- Рус тили;
- Физика;
- Математика.
Қўшма ҳамкорликдаги тайёрлов факультетида ўқиш масофавий ва кундузги шаклда 9 ой давом этади.
Беларусь миллий техника университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қўшма ҳамкорликдаги тайёрлов факультети битирувчиларига муваффақиятли тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилади.
Афзалликлари:
а) фанлар бўйича чуқур тайёрлов;
б) машғулотларни ТошДТУ ва БМТУнинг юқори малакали ўқитувчилари олиб боришади;
в) Беларусь - Ўзбек тармоқлараро амалий техник малака институтига кириш имтиёзлари;
г) Беларусь миллий техника университети бакалавриат йўналишларига кириш имтиёзлари мавжудлиги.
- замонавий ётоқхона;
- грант ва шартнома ўринлари;
- иш ва саёҳат дастурининг имконияти;
- чет элда амалиёт ўташ орқали халқаро иш тажрибаси;
- БМТУ дипломи;
- хорижлик профессорлар.
Телефонлар: +998712075400, +998994441177
Реклама ҳуқуқи асосида















