17:00 / 16.12.2021
7968

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат Техника университети халқаро миқёсда эътироф этилди

Фото: Тошкент давлат Техника университети

Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида халқаро эътироф этилган ташкилотлар (Quacquarelli Symonds World University. Times Higher Education ёки ARWU) рейтингидаги биринчи 1000 та олий таълим муассасаси рўйхатига камида 10 та олий таълим муассасасини киритиш кўзда тутилган. Бу борада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда барча олий таълим муассасалари мақсадли режалар асосида иш бошлади ва «Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари олий таълим муассасаларининг (QS World University Rankings: Emerging Europe and Central Asia) 2022 йилги рейтинги» эълон қилинди. 

Қувонарлиси, Ўзбекистонда QS минтақавий рейтингида қайд этилган университетлар кетма-кет иккинчи йил ўз ўрнини янада мустаҳкамлади ва юқорироқ поғоналарга кўтарилди. Бу бугунги кунда «Янги Ўзбекистон» олий таълим тизимида самарали фаолият юритаётганидан, таълимга бўлган муносабатни ошираётганидан далолат беради. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети QS рейтингида академик сўровнома, иш берувчиларнинг баҳоси ва илмий салоҳияти, нуфузли хорижий нашрлардаги мақолалари ва уларга бўлган иқтибослар каби мезонларда Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари олий таълим муассасаларининг орасида ижобий натижалар қайд этди ва 351-400 ўринлар оралиғидаги университетлар қаторидан яна бир бор жой олди ва ўз ўрнини янада мустаҳкамлади. Таъкидлаш жоизки, Тошкент давлат техника университети 2021 йилда QS рейтинг агентлиги томонидан фақатгина 2 та мезонлар асосида баҳоланган бўлса, 2022 йилда барча мезонлар (10 та) асосида эътироф этилди. Бу эса университетнинг халқаро майдондаги жозибадорлигини кенгроқ ифода этиб беришидан далолатдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top