Ўзбекистон | 07:50 / 11.09.2021
6570
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Бугун тонгда COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинасининг 356 минг дозаси юртимизга олиб келинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, республикага келтирилган жами вакцина 22 миллион 802 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

  • 460 000 дозаси "Sputnik V", 
  • 1 342 480 дозаси AstraZeneca,
  • 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Аввалроқ, Ўзбекистонга 1 млн 200 минг дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech ва 600 минг дозадан ортиқ AstraZeneca вакциналари олиб келиниши кутилаётгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид