Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Абдул Ғани Биродар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни рад этди
Душанбага ўтар кечаси қатор оммавий ахборот воситаларида мулла Биродар толиблар гуруҳлари ўртасида келиб чиққан низо чоғида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда айтилишича, низо Биродар ва Анас Ҳаққоний тарафдорлари орасида келиб чиққан.
«Толибон» вакили Вардак Ал-Ҳанафий Афғонистон янги ҳукумати раҳбари ўринбосари мулла Абдул Ғани Биродар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни рад этди.
«Мулла Биродар Охунднинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларда заррача ҳақиқат йўқ. Бу душманнинг ёлғон хабари», — деб ёзди Ал-Ҳанафий Twitter’да.
Кейинроқ толиблар сиёсий офиси матбуот котиби Муҳаммад Наим Twitter’да мулла Биродарнинг овози ёзилган аудиомурожаатни жойлаштирди.
«Тўқнашув оқибатида яраланганим ёки ҳалок бўлганим ҳақидаги барча гаплар ёлғон ва мутлақо асоссиз», — деган мулла Биродар.
Душанбага ўтар кечаси қатор оммавий ахборот воситаларида мулла Биродар толиблар гуруҳлари ўртасида келиб чиққан низо чоғида ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларда айтилишича, низо Биродар ва Анас Ҳаққоний тарафдорлари орасида келиб чиққан.
Толибларнинг маданият бўйича қўмитаси аъзоси Иномулла Саманганий бу гап-сўзларни асоссиз деб айтди.
Мавзуга оид
14:24 / 04.07.2025
Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга келишиб олди
21:49 / 28.09.2022
Россия «Толибон» билан ёнилғи ва ғалла етказиб бериш бўйича келишувга эришди
22:19 / 19.09.2022
АҚШ ва “Толибон” ўзаро маҳбус алмашди
15:48 / 17.05.2022