13:31 / 14.09.2021
1913

Қорақалпоғистонда коронавирус билан касалланган 39 нафар бемор оғир аҳволда

13 сентябрь соат 15:30 ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони 624 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 119 бемор стационар шароитда даволанмоқда.

Уларнинг ичида:

  • 88 нафар бемор Шимоли-ғарбий ҳарбий округда ташкил қилинган Нукус махсус тиббиёт комплексида;
  • 31 нафар бемор Беруний туманидаги «Педагогика коллежи спорт комплекси»да даволанмоқда.

Қорақалпоғистон ССВга кўра, шулардан 39 нафар беморнинг аҳволи оғир, 5 нафар бемор жуда оғир аҳволда, 70 нафар беморнинг аҳволи ўртача, 5 нафар беморнинг аҳволи қаноатланарли дея баҳоланган.

Қўшимча қилинишича, беморлар дори-дармон ва 5 маҳал иссиқ овқат билан таъминланган.

Шунингдек, 505 нафар бемор – коронавируснинг енгил симптомлари билан уй шароитида ҳудудий поликлиникалар назорати остида даволаняпти.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда бугунгача 15 403 нафар бемор соғайган. 13 сентябрь куни 14та янги касалланиш ҳолати қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистонда август ойидаги коронавирус билан боғлиқ кўрсаткичлар деярли 50 фоизга камайган.

Top