15:30 / 14.09.2021
7550

Тошкент давлат стоматология институти ходимлари Кореянинг нуфузли Yonsei университетида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишди

​Тошкент давлат стоматология институти сўнгги йилларда дунёнинг бир қатор етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиб, 120 дан ортиқ меморандум имзолади. Бугунги кунда ушбу ҳамкорлик доирасида дунёнинг турли мамлакатларида, жумладан, Германиянинг Technische Universitat Dresden университети, Голландиянинг АСТА university университети, Кореянинг Yonsei университетларида институт ходимлари докторлик диссертацияларини олиб бормоқда.

Мазкур ҳамкорликлар доирасида жорий йилда ҳам Тошкент давлат стоматология институти ходими, стоматолог олим Рустам Рашидов Кореянинг Yonsei университетида “Лаб ва танглай кемтиги билан касалланган беморларда ирсий шикастланишни умумий экзон секвенсинг усули ва биоинформатика орқали аниқлаш” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. Айтиш лозим, бу йўналиш ниҳоятда долзарб ва муҳим ҳисобланади.

Маълумот ўрнида келтирадиган бўлсак, Кореянинг Yonsei университети дунёнинг энг нуфузли университетлари рейтинги юзталигида 85 ўриндан жой олган бўлиб, Кореяда иккинчи ўринда туради. Ушбу олийгоҳ 1885 йилда ташкил этилган. Кореянинг Yonsei университети қарийб 132 йил давомида жаҳон тиббиёт оламига минглаб олимларни етиштириб берувчи илм маскани ҳисобланади.

Ҳамкасбимиз Рустам Рашидов 2014-2016 йиллар давомида Тошкент давлат стоматология институтининг Ортопедик стоматология йўналишида магистратурани тамомлаган.

Шунингдек, Тошкент давлат стоматология институти ўз олдига қўйган мақсадларидан бири юрт равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша оладиган, ақл-идрокли, қобилиятли ёшларни тайёрлашдан иборат.

Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати

Мавзуга оид
Top