Абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш онлайн тарзда коллежларга kollej.edu.uz ва техникумларга texnikum.edu.uz электрон платформалари орқали амалга оширилмоқда.

Электрон платформа орқали қуйидаги тартибда рўйхатдан ўтилади: электрон ариза тўлдирилади; умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси юкланади; паспорт маълумотлар киритилади. Юридик техникумлар бундан мустасно.

Маълумот ўрнида, президент қарори билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида 24та техникум фаолияти йўлга қўйилди.