Танлов президент Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5та муҳим ташаббуснинг бири «Ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш»га йўналтирилган банди ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилди.
Жорий йилнинг июн-июл ойлари давомида танловнинг ҳудудий босқичлари ташкил этилиб, уларда жами 5320 нафар ёш ижодкорлар назм, наср, бадиий таржима ва тасвирий санъат йўналишларида иштирок этишди. Қизғин ижодий баҳслардан сўнг Республика босқичига 67 нафар ёш ижодкор етиб келди.
16 сентябр куни «Aдиблар хиёбони»да лойиҳанинг сўнгги финали бўлиб ўтди. Республика босқичида иштирок этган 67 нафар иштирокчидан сараланган 10 нафар ижодкорлар 4 та – назм, наср, бадиий таржима, тасвирий санъат йўналиши финалчилари беллашди.
Назм йўналишида:
Шаҳриёр Шавкат ва Рашид Хўжамов
Кумуш Aбдусаломова ва Суҳроб Зиё
Наср йўналишида:
Фирдавс Шокиров ва Шавкат Дўстмуҳаммад
Тасвирий санъат йўналишида:
Ўктам Исиргапов ва Улуғбек Юсупов финал ғолиблиги учун курашди.
Натижалар қуйидагича кўриниш олди:
Назм йўналишида
1- ўрин: Шаҳриёр Шавкат
2- ўрин: Суҳроб Зиё
Наср
1- ўрин: Шавкат Дўстмуҳаммад
2- ўрин: Фирдавс Шокиров
Бадиий таржима
1- ўрин: Aлишер Сабрий
2- ўрин: Шоҳрух Усмонов
Тасвирий санъат
1- ўрин: Улуғбек Юсупов
2- ўрин: Ўктам Исергапов





















