Литвада ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида чоракфинал баҳслари бошланди. 

Бразилия Марокашни минимал ҳисобда мағлуб этган бўлса, амалдаги чемпион Аргентина пенальтилар сериясида Россиядан устун келди ва 1/2 финалга йўл олди. 

Шу тариқа биринчи яримфиналда Лотин Америкаси грандлари тўқнаш келадиган бўлишди. 

Иккинчи яримфиналда Испания—Португалия ва Қозоғистон—Эрон беллашувлари ғолиблари баҳс юритишади.

Футзал бўйича ЖЧ. 1/4 финал. 26 сентябрь

Марокаш — Бразилия 0:1
Гол: Араухо (11). 

Россия — Аргентина 1:1
Голлар: Антошкин (36) — Куззолино (25).
Пенальтилар серияси — 4:5.