“Тадбиркорлар ҳатто конституциямизни ўзгартиришни сўрашяпти. Улар ўз ҳуқуқлари таъминланишини, олдинги “маска-шоу”лар қайтарилмаслиги конституция билан кафолатланишини исташяпти.
Кеча Наманганда бир тадбиркор 80 миллион доллар айланма маблағи борлигини айтди. Анча-мунча банкларда ҳам бундай маблағ йўқ. Бундай тадбиркорлар Андижонда йўқми? Бор! Бўлсин бундай бойлар, бемалол ишласин.
Бир нарсани унутманглар – халқ бой бўлмаса, давлат бой бўлмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев Андижондаги учрашувда.
Тадбиркорлар «маска-шоу»лар қайтарилмаслиги конституция билан кафолатланишини исташяпти – Шавкат Мирзиёев
16:50 / 29.09.202113 1051 мин
Андижонда сайловчилар билан учрашаётган президентликка номзод Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар конституцияни ўзгартиришни сўрашаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.















