16:07 / 30.09.2021
12270
Реклама

LG OLED EISA 2021 маросимида энг яхши премиум телевизор деб эътироф этилди

Уй-рўзғор ишлари учун LG компаниясининг инновацион ечимлари маиший электроника соҳасидаги жаҳоннинг етакчи экспертлари томонидан яна бир бор қайд этилди.

LG Electronics (LG) компанияси 2021-2022 йиллар мавсумидаги EISA Awards маросимида уй-рўзғор борасидаги инновациялар соҳасида ўз мукофотлари рўйхатини яна бештага оширди.   Ҳар йили маиший электроника бўйича дунёнинг йирик таҳририят ташкилоти бўлган Expert Imaging and Sound Association ассоциацияси томонидан анъанавий ўтказилувчи EISA мукофоти бир неча LG маҳсулотларига устувор хусусиятлари ва ажойиб дизайн сабабли тақдим этилди:  LG OLED телевизорлари (OLED65G1, OLED48C1 моделлари), LG QNED Mini LED телевизори (75QNED99 модели), LG Eclair саундбари (QP5 модели) ва LG TONE Free True Wireless Stereo қулоқчини (FP8 модели).

LG маҳсулотлари EISA мукофотини турли номинациялар бўйича ўнинчи йил кетма-кет олиб келмоқда. Жорий йилда 65-дюймли LG G1 OLED-телевизори  EISA 2021–2022 бўйича «Энг яхши премиум OLED телевизори» сифатида эътироф этилди. LG 65G1 юқори ёрқинлик ва кучли α (Alpha) 9 Gen 4 AI процессорига эга OLED evo панели туфайли тасвир сифатининг янги стандартларини яратади. EISA ҳакамлари Dolby Vision IQ ва Dolby Atmos технологияси кўтара олиши, шунингдек,  HDMIга ишончли уланиш ва кенг кўламли интеллектуал функциялар сабабли LG телевизорларини «ҳайратланарли баёнот» сифатида қайд этишди.

48-дюймли LG C1 OLED телевизори «Ўйинлар учун энг яхши телевизор» EISA тарихидаги биринчи мукофотни қўлга киритди.  LG ўз OLED-панели ва барча тўртта HDMI кириш қисмларида Dolby Vision HDR билан видеоларни таҳрирлаш функцияси, 120 Гц тезликда кадрларни янгилаш частотасига эга универсал 48-дюймли 4K экрани билан меҳмонхона учун ҳам, ўйин хоналари учун ҳам мукаммал тарзда мос кела олади.

Бундан ташқари, LG Game Optimizer ва Game Dashboard функциялари турли ўйин жанрлари ва созланувчи тасвир параметрлари, бошқарилувчи янгиланиш тезлиги (VRR) ҳамда кесилган кадрларсиз визуал эффект учун паст даражадаги тутилувчи автоматик режим (ALLM) ва тезкор бошқарув учун аввалдан созланишларни таъминлаб беради.

Жорий йилда EISA «Энг яхши 8K телевизори» мукофоти тасвирни катта деталлаштирувчи, Quantum Dot NanoCell технологиясининг мутаносиблиги сабабли янада аниқ рангларни ва одатий телевизорлар билан солиштирганда mini LED ёруғлигини таъминлаб берувчи LG QNED Mini LED телевизорига насиб этди. LG Quantum Dot NanoCell панели юқори ёруғлик ҳамда чуқур қора рангни таъминлайди, ноёб қорартма зонасига эга мукаммаллаштирилган ёриткичлар эса юқори контраст коэффициентли аниқ ёритишни таъминлайди.

EISA «Саундбарларда инновациялар» мукофотига эса LG Eclair лойиқ деб топилди. Исталган интерьер билан уйғунлаша олувчи думалоқ дизайн ва минималистик матодаги корпусга эга LG’нинг энг ихчам саундбари  айниқча, катта бўлмаган уйлар учун мос келади.  Ушбу қулай ва шу билан бирга кучли техникага иккита 5,25-дюймли динамика ва тебранишларни минималлаштирадиган биполяр конфигурацияли симсиз сабвуфер ўрнатилган. Бу эса ўз навбатида, фойдаланувчилар қўшниларни безовта қилмаган ҳолда чуқур басдаги тоза овоздан баҳра олишларига имкон беради.  

LG TONE Free қулоқчинлари илк маротаба TWS бошқа бирон бир маҳсулотида учрамайдиган кенг функцияларга эга бетакрор овоз учун «Энг яхши қулоқ -қулоқчинлари» мукофотига сазовор бўлди. LG 3D Sound Stage янги технологиясига эга бўлган ҳолда LG FP8 модели янада йирик драйверлар ва бузилишларсиз басни ҳосил қилиш учун диафрагмалар ёрдамида шўнғиш ҳиссиётини яратади. UV-C ультрабинафша ёриткичли LG UVnano қопламалари симли ёки симсиз зарядлаш вақтида қулоқчинлардаги микроб ҳамда бактерияларни йўқ қилади. 10 соатли  автоном иш вақти, тезкор зарядлаш функцияси ва намлик, чангликдан IPX4 ҳимояси эса – эргономик дизайни билан қўшганда LG TONE Free қулоқчинларини йўлда фойдаланишга ва фаол ҳаёт тарзи учун янада қулай қилади.

Сайт: lg.com/uz/oled-televisions

Реклама ҳуқуқи асосида

Top