Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ЙПХ автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 30 сентябрь куни соат 12:30ларда Ғузор тумани, Ўзбекистон кўчасида жойлашган савдо дўкони рўпарасида ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Э.Д. бошқарувидаги Damas ҳамда ЙПХ ходими Ш.Ниёзов бошқарувида бўлган Lacetti машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, мазкур тўқнашув оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳар иккала машинага зарар етган. Таъкидланишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан Ғузор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқандда ЙПХ машинаси ва микроавтобус ўртасида тўқнашув содир бўлди
Қашқадарёда ЙПХ машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилди










