Президент “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Хирургия хизматини трансформация қилишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази – вилоят – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари ўртасида узвий боғлиқликни таъминлаш;
  • ҳудудлар ва туман (шаҳар) даражасида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этиш;
  • Хирургия марказида трансплантация амалиётларини хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда кенг жорий этиш;
  • хирург, анестезиолог, реаниматолог, нефролог ва бошқа мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш, уларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш, замонавий симуляцион марказда мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш;
  • хирургия йўналишида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш;
  • аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Хирургия маркази, унинг филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилди:

а) болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни кенг жорий этиш, уларни қисқа вақт ичида тўлиқ соғломлаштириб, ногиронликдан чиқариш мақсадида:

2021 йилда юрак нуқсонларини даволаш учун мўлжалланган 500 та тиббий буюм (окклюдер) харид қилишга Соғлиқни сақлаш вазирлигига ривожлантириш дастурлари учун ажратилган маблағлар доирасида вазирликка 10 миллиард сўм маблағ ажратиш;

2022 йилдан бошлаб эса эҳтиёждан келиб чиқиб ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилиш учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутиш;

б) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбаларидан тенг улушда:

2021 йилда Хирургия маркази филиалларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 42,5 миллиард сўм маблағ ажратиш;