Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада газ нархи ошиши бўйича янги рекорд қайд этилди
Ноябр фючерси учун минг куб метр газ нархи 1969,2 долларга тенг бўлди.
Европада минг куб метр газнинг биржа нархи 1900 доллардан ошди ва янги рекорд қайд этилди.
Лондондаги ICE биржаси маълумотларига кўра, ноябр фючерси учун минг куб метр газ нархи 1969,2 долларга тенг бўлди.
Бир неча соат аввал газ нархи 1594 долларни ташкил этганди.
4 октябр кунги савдоларда Европада газ нархи ошиши бўйича янги рекорд қайд этилган, ICE биржасидаги савдолар чоғида ноябр фючерси учун Нидерландиянинг TTF ҳабидаги минг куб метр газ нархи 1200,36 долларга тенг бўлганди.
Европада баҳордан буён газ нархи тўрт марта ошди. Бунга Европадаги ерости омборларида газ захирасининг озлиги сабаб бўлди.
Мавзуга оид
08:17
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026