Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» ҳам бу лойиҳа амалга оширилишидан манфаатдор – Шавкат Мирзиёев Афғонистон орқали ўтувчи темирйўл тақдири ҳақида гапирди
Қарши шаҳрида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашув якунланганидан сўнг Қатағон қурбонлари музейи ҳовлисида Шавкат Мирзиёев журналистлар билан мулоқот қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Журналист Жаҳонгир Олимовнинг Афғонистонда юзага келган вазият туфайли “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли лойиҳаси тақдири ҳақидаги саволига давлат раҳбари шундай жавоб берди:
“Бу жуда жиддий масала. Куни кеча ташқи ишлар вазиримиз Афғонистонга бориб учрашув ўтказиб келди, у томон Термизга келади, музокараларни давом эттирамиз. Афғонистонга қандай ҳукумат келишидан қатъи назар халқ манфаатини, иқтисодни ўйласа, бу лойиҳа жуда зарурлигини англаб етади.
“Толибон” раҳбарияти ҳам бу лойиҳа амалга ошишига астойдил розилигини билдиряпти. Лекин улар бир муаммога дуч келишяпти – аксарият давлатлар уларни тан олмай туриб, бундай катта ишларни амалга ошира олмайди, ҳеч ким молиялаштирмайди. Афғонистоннинг захира маблағлари музлатилган, бу маблағлар қайтарилиб, халқ заруратига ишлатилса яхши бўларди.
Бундан ташқари, ҳозир Афғонистонни кундалик муаммолар қийнаб турибди, аҳолига очлик хавф соляпти. Бу давлатда барқарорлик сақланиши учун мана шу қишдан эсон-омон ўтиб олишлари жуда муҳим. Мачитдаги портлаш ҳам яхши сигнал эмас, бу зиддиятларни кучайтиради.
Лойиҳа тақдирига келсак, биз уни албатта амалга ошириш ҳаракатидамиз. Чунки бу темирйўл кўп давлатлар учун жуда муҳим. Лойиҳага киришганимизданоқ кўп давлатлар биз учун транзит тарифларини камайтиргани бежиз эмас”, – деди Шавкат Мирзиёев ОАВ вакиллари билан мулоқот чоғида.
Мавзуга оид
09:28 / 25.02.2026
Энергетика, темирйўл, Smart City: Покистон Ўзбекистондаги режаларини очиқлади
19:10 / 21.02.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл ташувлари ҳажмини оширади
15:27 / 16.02.2026
Германияда 2025 йилда темирйўл вокзалларида қарийб 1000 та пичоқли ҳужум содир бўлган
10:50 / 10.02.2026