Ўзбекистон | 15:39 / 16.10.2021
21452
3 дақиқада ўқилади

Газсиз, кўмирсиз қишдан чиқадиган қишлоқ – сувлиқликлар уйини қандай иситади?

Навоий вилоятининг Нурота туманида кўплаб қишлоқлар тоғ ёнбағрида жойлашган. Бу қишлоқларда қиш бошқа ҳудудларга нисбатан эрта келиб, кеч кетади. Аҳоли совуқ кунларга алоҳида тайёргарлик кўради. Қишда одамлар уйини табиий газсиз, кўмирсиз иситади.

Сувлиқ қишлоғи туман марказидан қарийб 70, вилоят марказидан эса 130 км олисда, тоғ орасида жойлашган. Қишлоқда 100 га яқин оила яшайди. Одамлар асосан чорвачилик билан шуғулланади. Моли йўқ оиланинг бу қишлоқда яшаши қийин. Чунки чорва гўшти ва сутидан ташқари қишда уйни иситиш учун ҳам керак.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Узоқ йиллар қишлоқда ўқитувчилик қилган, ҳозирда нафақада бўлган Дониёр бобо Мамаражабовнинг таъкидлашича, Сувлиқ аҳолиси совуқ кунларда уйини асосан таппи, тезак ва чолма билан иситади.

Қўй-қўранинг, молларнинг тагида босилиб қолган гўнгни чолма деймиз. Ана шуни кичик бўлакларга бўлиб, қуёшда қуритиб оламиз. Чолманинг чўғи кўмирникидан кам эмас. Кечқурун печга солинса, эрталабгача иситиб туради. Чолмадан ташқари хотин-қизларимиз таппи тайёрлайди, далалардан тезак териб келишади. Қўранинг қийини ҳам супуриб олиб, йиғиб қўямиз. Қийнинг ҳам чўғи яхши бўлади. Қишлоғимизда ҳар бир хонадонда ўтинхона бор. Одамлар ёздан бошлаб таппи, чолма тайёрлашни, тезак йиғишни бошлайди”, — дейди Дониёр бобо.

Фото: Kun.uz

Қишлоқдаги уйларда қишки ва ёзги хоналар бор. Қишки хоналар иситишга қулай бўлиши учун бироз кичик. Битта печ икки хона ўртасига қурилган.

Печларимиз оддий, ғиштдан қурилган. Бир вақтнинг ўзида газ плита вазифасини ҳам ўтайди, қозон ва чойнак қўйишга мослаштирилган. Шу ерда овқат ҳам пиширилади, чой ҳам қайнатилади. Кечаси бир қий соламиз, шу билан эрталабгача хоналарни иситиб туради. Қишлоғимизда кўмир йўқ. Бизга кўмирнинг кераги ҳам йўқ аслида. Чунки чорвамиз бор, қишга етарлича ўтин захира қила оламиз”, — дейди қишлоқдаги хонадонлардан бирининг эгаси Элёр Кенжаев.

Фото: Kun.uz

Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, Сувлиқда 6 ой қиш бўлади. Уйларда октябрь ойидан то мартнинг охиригача печ ёқилади. Айни кунларда ҳам қишлоқ одамлари “қишки мавсум”га ўтишган, уйларнинг мўрисидан тутун чиқа бошлаган.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Руслан Сабуров, Kun.uz мухбири.
Монтаж устаси – Боймирза Ҳалилов.   

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда