Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google энг арзон смартфонини намойиш этди
Google компанияси Jio Phone Next смартфонини намойиш этди.
Jio Phone Next - Google ва Ҳиндистоннинг Reliance Jio компанияси биргаликда ишлаб чиқарган маҳсулот.
Қурилма 720×1440 пикселли диагонали 5,5 дюйм бўлган HD+ экран билан жиҳозланган. Унга тўрт ядроли Snapdragon 215 процессори, Adreno 306 график тезлаткичи ва Android 11 Go операцион тизими ўрнатилган.
Смартфон 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий ҳамда 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага эга иккита версияда чиқарилади. Батарея сиғими 2500 мАс.
Jio Phone Next 13 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камерага эга.
Basic версиясининг нархи 66 доллар ва Advanced версиясининг нархи 93 долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026
Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфондан фойдаланиш тақиқланди
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026