Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Эрон Афғонистонда инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Маълум қилинишича, томонлар Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг бугунги даражаси, турли соҳалардаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Учрашувда ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар масаласига эътибор қаратилди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Эроннинг афғон инқирозини ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини, Афғонистонда турли инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширишда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилишга устувор аҳамият қаратди.
Эрон томони Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишга фаол ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди, дейилади хабарда.