Қайд этилишича, Ўзбекистон президенти ташаббуси билан мамлакатнинг ниҳоятда бой тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ташаббусларни амалда бажариш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси таниқли ҳомий ва хайриячи Алишер Усмонов асос солган “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда маданият муассасаларини яратиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширилмоқда.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

«Санъат, фан ва спорт» жамғармаси жаҳонга машҳур япон меъмори Тадао Андо муаллифлигидаги Давлат санъат музейи янги биноси лойиҳасининг дизайн концепцияларини ишлаб чиқиш, князь Романов собиқ қароргоҳини ҳамда Тошкентдаги Замонавий санъат марказини реконструкция қилиш, пойтахтдаги модернизм архитектурасини асраш - «Модернизм 20/21» лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.

Санъат музейи янги биносининг қурилиши

Ўзбекистон ҳукумати қарорига мувофиқ Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан Давлат санъат музейи учун янги бино қуриш лойиҳасини амалга оширилмоқда.

Приткцер мукофоти лауреати Тадао Андо сифат ва хавфсизликни таъминлашнинг энг юқори халқаро стандартларини ўзида мужассам этган ҳамда мамлакат тарихий меросини сақлаб қолиш ва Янги Ўзбекистоннинг янги маданий рамзи бўлишга қодир замонавий музей яратиш ғоясига асосланган музей биносини лойиҳалаш концепциясини ишлаб чиқди.

Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Музейнинг дизайн концепцияси кутубхона, маъруза зали, кафе, парк, томдаги терраса, катта кўргазма майдони ва омборни ўз ичига олади.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева:

«Бизнинг энг муҳим умумий вазифамиз – мамлакатимиз тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш ва уни келажак авлодга етказишдан иборат. Шу билан бирга музей ва бошқа маданий муассасаларни яратиш, такомиллаштириш ва ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.