Ўзбекистон | 15:57 / 03.11.2021
3796
1 дақиқада ўқилади

2020 йилда ҳокимликлар ўқувчиларга ўртача қанча пул сарфлагани маълум бўлди

2020 йилда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан 100 фоиз мактаблар бўйича бир ўқувчига ўртача 30 минг 230 сўм харажат қилинган.

Фото: Kun.uz

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Kun.uz’га маълум қилишича, инспекция томонидан маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб таълимини ривожлантириш учун ажратилган маблағлар таҳлил қилинган.

Мактабларга маблағ ажратиш бўйича энг фаол вилоятлар:

  • Андижон вилояти (бир ўқувчига – 95 260 сўм);
  • Қорақалпоғистон Республикаси (бир ўқувчига – 86 350 сўм);
  • Тошкент шаҳри (бир ўқувчига – 46 080 сўм).

Энг кам пул ажратган вилоятлар эса

  • Жиззах вилояти (бир ўқувчига – 9 940 сўм);
  • Самарқанд вилояти (бир ўқувчига – 9 260 сўм);
  • Наманган вилояти (бир ўқувчига – 6 960 сўм).

2020 йилда 22 та туман ва шаҳарда: Арнасой, Бахмал, Мирзачўл, Янгиобод туманлари, Жиззах шаҳри, Урганч шаҳри, Боёвут, Оқолтин, Сардоба, Чуст, Норин, Уйчи, Наманган, Данғара, Сўх, Тошлоқ, Фарғона туманлари, Термиз шаҳри, Денов, Музработ, Қумқўрғон туманлари ва Ангрен шаҳрида мактаб таълими учун ҳокимликлар томонидан маблағ ажратилмаган.

Мавзуга оид