3 ноябрь куни «Ўзкомназорат» томонидан Теlegram, YouTube, Instagram, Facebook ва Оdnoklassniki каби ижтимоий тармоқлар маълум муддат давомида блокланди. Бунга қадар эса июль ойида TikTok, Тwitter, Skype, «ВКонтакте»нинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланганди.

Бу ҳаракатлар «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонуннинг 27-1-моддаси доирасида Facebook, Google, Теlegram ва бошқа сервислар Ўзбекистон фуқароларининг шахсига оид маълумотларини жисман Ўзбекистон ҳудудида сақлаш шартларини бажармагани учун амалга оширилган.

Оммабоп ижтимоий тармоқларнинг Ўзбекистон ҳудудида чеклаб қўйилиши бир қанча салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Биринчидан, ўтган давр мобайнида ваъда қилинган ислоҳотлар учун жамоатчилик ишончига жуда катта путур етади. Йўқотилган ишончни қайтиб тиклаш эса осон бўлмаслиги аниқ. Давлатга нисбатан халқнинг ишончи юқори бўлсагина, барқарор сиёсий тизим ва иқтисодий тараққиёт ҳақида гапириш мумкин.

Иккинчидан, Ўзбекистон ҳукумати блоклаётган тармоқларга муқобил (альтернатив) вариант таклиф қила олмайди. Ижтимоий тармоқларни қайсидир маънода фикр ва ғоялар макони дейиш мумкин. Сифатли ва текин ахборот қабул қилиш имконияти мавжуд бўла туриб, технологик жиҳатдан тараққий этмаган мамлакатда интернетни «болқонлаштириш» сиёсати эса мантиқсизликдир.

Учинчидан, Теlegram ёки YouTube’дан фойдаланиш чеклаб қўйилди ҳам дейлик. Одамлар маълумот қабул қилишга бўлган эҳтиёжини ҳар қандай тўсиқни айланиб ўтадиган VPNʼдан фойдаланиш орқали қондира бошлайди. Оммавий равишда бунга ўтилса, давлат назорат қилиш имкониятини (турли террористик, порнографик, қимор ўйинларини ёки зўравонлик ва конституциявий тузумга қарши турли ҳаракатларга тарғиб қилувчи сайтларни) бой беради.

Тўртинчидан, республика бўйлаб кўплаб компания ва ишлаб чиқариш субъектлари потенциал мижозларини ижтимоий тармоқларга реклама жойлаштириш орқали топмоқда. Сўнгги йилларда онлайн хизматлар сони кескин ошди. Чекловлар киритилиши эса уларнинг молиявий ҳолатига жиддий зарба беради ва тадбиркорлик муҳити ривожланишига тўсиқ бўла бошлайди.

Давлат бюджетини шакллантирувчи асосий омиллардан бири тадбиркорлик субъектлари томонидан тўланадиган солиқлар ҳисобланади. Шундай экан, бунда давлатнинг ўзи ҳам сезиларли тарзда зарар кўради. NetBlocks халқаро нодавлат ташкилоти ҳисоб-китобига кўра