Ҳар биримиз ҳаётимизда камида бир маротаба бўлса ҳам зудлик билан халқаро пул ўтказмасини юбориш ёки қабул қилиш заруратига дуч келганмиз. Aммо юртимиздаги аксарият банкларда халқаро пул ўтказмасини биринчидан, фақат иш кунларида, иккинчидан, маълум соатлардагина амалга ошириш мумкин. Қабул қилинг, банкда бўлиш ҳар доим ҳам қулай эмас, айниқса, тиғиз иш кунларида. Apelsin ушбу муаммони қандай қилиб ҳал этди?
Apelsin Western Union тизими бўйича онлайн пул ўтказмалари хизматини ишга туширди – бу Ўзбекистонда молиявий операциялар соҳасида мисли кўрилмаган воқеадир.
Эндиликда сиз ҳафтанинг исталган кунида маблағ жўнатиш ва қабул қилиш ҳамда яқинларингиз билан, нафақат мессенжерларда алоқада бўлишингиз, балки ҳафтасига 7 кун 24 соат давомида уларга ғамхўрлик кўрсатишингиз мумкин.

Western Union пул ўтказмасини жўнатиш ёки қабул қилиш учун сизга бор-йўғи смартфон ва Капиталбанкдан ҳисоб қайдномаси керак бўлади холос.
“Apelsin иловаси менюсидаги “Халқаро ўтказмалар” бўлимида Western Union тизимини, сўнгра сизга керак бўлган тартибни – пул маблағларини жўнатиш ёки қабул қилишни танланг. Илова сизга оддий босқичма-босқич кўрсатмани таклиф қилади, унинг ёрдамида пул ўтказмасини жўнатиш ёки қабул қилишингиз жуда қулай ва осон бўлади”, - дея тушунтирди Капиталбанк бошқарув раиси ўринбосари Тимур Эмирсалиев.
Мазкур янги хизматнинг ўзига хос жиҳати шундаки, Apelsin иловасидан фойдаланувчилар Western Union тармоғида 200 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларни қамраб олган пул жўнатиш ва қабул қилиш имкониятига эгадир.
“Western Union – халқаро пул ўтказмалари соҳасидаги етакчи компания ҳисобланади. Биз ҳамиша ўз мижозларимизга пул ўтказишнинг энг қулай усулларини таклиф этишга ҳаракат қиламиз. Мамлакатимиздаги энг инновацион банклардан бири бўлган “Капиталбанк” билан ҳамкорлигимиз туфайли эндиликда Ўзбекистондаги мижозлар уйдан чиқмасдан туриб халқаро пул ўтказмаларини тез ва қулай тарзда жўнатиш ва қабул қилиш имкониятига эга бўлдилар”, - деди Western Union Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий вице-президенти Aндрей Aгеев.

Apelsin иловасида сиз юборилган пул ўтказмасини олувчига етиб боргунга қадар бекор қилишингиз ёки таҳрир қилишингиз мумкин. Илова шунингдек, узатиш ҳолатини кузатиб бориш имконини беради.

















