Visa ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари Россиядаги фаолиятни тўхтатди. Россияда чиқарилган Visa ва Mastercard карталаридан чет элда фойдаланиб бўлмайди, хорижда чиқарилган карталар билан ҳам Россиядаги банклар ва терминалларда тўлов қилиш имконсиз. 10 март куни Western Union компанияси ҳам Россия ва Беларусдаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.    

Бу эса қайсидир маънода  амалда Россия молия тизими ташқи дунёдан узилиб қолганини англатади. Хўш, ҳозирда Россияда бўлиб турган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қайси хизматлардан фойдаланиб пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкин. Чекловлар уларнинг ҳам пул ўтказмаларига таъсир қиладими?

Марказий банк ахборот хизматининг Kun.uz’гa маълум қилишича, Ўзбекистондаги тижорат банклари турли тизимлар билан ўзаро шартномалар имзолашган. Ҳамма банк бир хил тизимдан фойдаланмайди.

«Куни кеча Western Union Россиядан чиқиб кетаётганини маълум қилди. Яна қайсидир санада бошқа тизим ишламаймиз, деб чиқиб кетиши мумкин. Бизда бу борада умумлаштирилган маълумот йўқ. Шунга кўра, фуқаролар банкларнинг ўзи билан боғланиб, аниқ маълумот олиши мумкин», дея таъкидлади Марказий банк ахборот хизмати вакили.

«Ипотека банк» матбуот хизмати маълумотига кўра, ҳафта давомида банк томонидан мижозларга тақдим қилинадиган 6та тўлов тизимларининг барчаси: Western Union, Asia Ekspress, «Золотая Корона», Ria, Moneygram, Contact билан ҳеч қандай узилишлар кузатилмаган. Россия банклари билан пул ўтказмалари бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Янги ҳафтадан баъзи тизимлар билан узилишлар бўлиши мумкинлиги маълум қилинмоқда.

«Ҳамкорбанк» матбуот хизматига кўра, «Сбербанк онлайн» иловаси олдин қандай ишлаган бўлса, ҳозир ҳам шу зайлда ишламоқда. Россиядаги меҳнат мигрантлари ушбу илова орқали «Ҳамкорбанк» чиқарган ҳар қандай кўринишдаги (Uzcard, Humo, Visa в.б) картага муаммосиз маблағ юборишлари мумкин. Шунингдек, «Золотая Корона», Unistream, Contact тизимларидан фойдаланиш имкониятлари ҳам мавжуд. «Ҳамкорбанк»нинг барча филиалларидан ўтказмаларни қабул қилиш мумкин.

«Агробанк» бошқаруви раиси ўринбосари Эркин Қаҳҳоровнинг сўзларига кўра, «Сбербанк онлайн» иловаси орқали банкнинг Uzcard ёки Humo карталарига муаммоларсиз пул ўтказмаларини амалга оширса бўлади. Шунингдек, бошқа банклардан фарқли равишда «Агробанк» мобил иловаси орқали Ўзбекистондан Россияга ҳам пул юбориш мумкин.

Халқ банки матбуот хизматининг маълум қилишича, банк мижозлари учун