Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Тез ёрдам”га аллергик реакциялар ва бронхиал астма хуружи билан боғлиқ мурожаатлар сони ошмоқда – ССВ

Фото: Kun.uz
Жорий йил 4 ноябрдан мамлакат айрим ҳудудларида ва Тошкент шаҳрида бошланган мавсумга хос бўлмаган чанг-қумли бўрон ҳодисаси оқибатида “Тез ёрдам” хизматига аллергик реакциялар ва бронхиал астма хуружи билан боғлиқ мурожаатлар сони ошган. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг алоҳида назорати ташкил этилиб, “Тез ёрдам” хизмати томонидан аҳолига зарур тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
“4 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига жами чақириқлар сони 4082 тани ташкил этиб, 3 ноябрь ҳолатига кўра, мурожаатлар сони 649 тага ошди. 5 ноябрдан 6 ноябрь соат 06.00 га қадар умумий чақириқлар сони 4110 тага етиб, нафас олиш билан боғлиқ мурожаатлар сони 709 тани (жами чақириқларнинг 17,2 фоизи) ташкил қилди. Шундан аллергик реакциялар билан 36 та, бронхиал астма хуружи билан 122 та мурожаат бўлиб, уларнинг 11 таси госпитализация қилинди.
Эслатиб ўтамиз, юртимиз аҳолиси бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, ўз ҳудудидаги оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиникаларга мурожаат қилиб, сифатли тиббий хизматдан фойдаланишлари мумкин”, дея маълум қилган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр Бўрибоев.
Таъкидланишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган ва вазирликнинг “1003” қисқа рақамли Саll-марказининг малакали мутахассисларидан чангли ҳаводан қандай ҳимояланиш бўйича кун-у тун керакли маслаҳат ва тавсиялар олишлари мумкин.
Маълумот учун, 12 ноябрь санасига қадар ёғингарчилик кутилмаётгани боис мутахассислар ҳаводаги зарарли чанг-ғубор яқин кунлар ичида ҳам сақланиб қолишини маълум қилишган.
Тавсия этамиз
Ғазо босиб олинмоқда: Исроил ким билан урушяпти ўзи?
Жаҳон | 23:00 / 16.09.2025
Кузнинг илк салқин ҳафтаси – айрим ҳудудларда ёмғир ёғади
Жамият | 22:17 / 15.09.2025
Телефонга қарам бўлган бола миясининг ривожланиши сусаяди – мутахассис
Соғлом ҳаёт | 22:12 / 15.09.2025
Исроилнинг Қатарга ҳужуми: бу Туркияга сигналми?
Жаҳон | 20:55 / 15.09.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Албания парламентида биринчи сунъий интеллект — вазир нутқ қилди
Фан-техника | 23:51 / 18.09.2025
-
КХДР Россиядан атом сувости кемалари технологиясини олди – ОАВ
Жаҳон | 23:08 / 18.09.2025
-
Жазоланган чиптасиз йўловчилар, кўчада “исмли давлат рақами” ва камбағал оилаларга бепул дори – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:41 / 18.09.2025
-
Шавкат Мирзиёев БМТ 80 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашади
Ўзбекистон | 22:17 / 18.09.2025
Мавзуга оид

22:23 / 17.05.2025
Шифокор чангли ҳавода амал қилиш керак бўлган тавсияларни берди

21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди

16:45 / 10.03.2025
Томоқ-бурун касалликлари бор рўзадорлар нималарга эътибор бериши керак?

18:14 / 23.11.2024