AFEX – тадбиркорларга барча турдаги ишлаб чиқариш ускуналари, махсус техникалар ва хомашёлар етказиб берувчи компания. Ўзбекистон бўйлаб бугунга қадар 2000га яқин ускуналарни мижозларга муваффақиятли етказиб берган.
Бош офиси ва кўргазмалар зали Тошкент шаҳрида жойлашган компаниянинг Навоий, Гулистон ва Самарқанд шаҳарларида дилерлик савдо марказлари фаолият юритади.
Компания билан яқиндан танишиш мақсадида шоурумга, буюртмалар даставвал келиб тушадиган божхона омборига ва бош офисга ташриф буюрдик.


“Бизнесга кириб келиш, муваффақият қозониш осон бўлмаган. Кичик олди-сотди ишлари, бозорларда аравакашлик орқали тадбиркорлик сари қадам қўйганмиз. Ишимиз бирдан ривожланиб кетди дея олмайман. Чув тушган вақтларимиз ҳам бўлиб турди. Германияга 15 минг долларлик сармоя чиқариб, буюртма берган юкимизни ололмаганмиз”, – дейди AFEX Group савдо менежери Улуғбек Ғаниев.

“2019 йилда туяқуш савдоси трендга чиқиб кетиб, кўплаб бизнесменлар Африкадан туяқуш олиб келиб беришни сўрашган, – дея давом этади у. – Олиб келганмиз, ярми аэропортда ўлиб қолган. Инсон кўп йиқилган ерида равон юради деганларидек, биз ҳам хатолар эвазига йўналишни тўғрилаб боравердик. Ота-онамиз дуоси, Аллоҳнинг берган омади сабабидан бугун яхши натижаларга эришяпмиз”.
Ишлаб чиқариш ускуналари Хитой, Россия, Туркия, Беларус, Австрия ва бошқа давлатлардан олиб келинади.

Компаниянинг асосий мақсадларидан бири– ишлаб чиқариш ускуналарини сотишда Марказий Осиё бозорида ҳам етакчиликни қўлга киритиш. Бу мақсад йўлида компания Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ҳудудига ҳам ускуна етказиб беришни бошлаган.
“Аксарият ускуналар Хитойдан буюртма қилинади. Сабаби нарх борасида ўзбекистонлик мижозлар учун “Made in China” маҳсулотлари кўпроқ маъқул келяпти. Шу сабабдан Хитойда ҳам офис очишга тўғри келди. Аввал ўзимиз текшириб, маҳсулотнинг ҳақиқатда сифатли эканига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина харид қиламиз”












