
Ҳаводаги чангнинг соғлик учун таъсири унинг кимёвий таркиби, келиб чиқиши, ўлчами ва заррачалар зичлигига қараб турлича бўлади. Характерига кўра бу енгил безовта қилувчи таъсир ёки кучли токсик заҳарланиш бўлиши мумкин.
Ўлчами 10 мкм (PM10)дан кичик ўпкага осон кирувчи ва 2.5 мкм (PM2.5)дан кичик ўпкага чуқур кирувчи чанг зарралари энг кўп хавф туғдиради.
Ҳаводаги чанг манбалари ва сабаблари
Хонадон, офис, ишлаб чиқариш корхоналарида ҳавонинг чангланиши сабаблари атмосфера ҳавосидаги чанг манбалари каби жуда кўп. Келиб чиқиши табиий чанг кўпинча хавфсиз бўлса, антропоген манбалар – транспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари – таркибида кўплаб зарарли моддалар – оғир металл, углеводород, бензапирен чангнинг ҳавода пайдо бўлиш сабаби саналади. Иш ҳудудида эса чанг манбалари бундан-да хилма-хил.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳаво чангланиши бўйича нормативлари (PM10, PM2.5)
ЖССТ ҳаводаги чанг зарралари нафас олиш ҳамда юрак қон-томир касалликлари сабаблари, жиддий хавфлардан бири деб ҳисоблайди.
Ҳавода PM10 ва PM2.5 зарраларининг максимал концентрацияси кунлик ва йиллик ўртача шаклида “Ҳаво сифати қоидалари” (“Air quality guidelines”) номли ҳужжатда белгилаб берилган.

ЖССТ экспертлари фикрига кўра, ҳавода чанг концентрациясини шу даражага етказиш ҳаво сифати билан боғлиқ ўпка ва юрак касалликлари туфайли юзага келадиган ўлим кўрсаткичини камайтириш имконини беради. ЖССТнинг Ҳаво сифати бўйича қоидалари 2005 йилда пайдо бўлган. Шуни тушиниш керакки, ташкилот томонидан келтирилган тавсиялар интилишимиз керак бўлган идеал, холос.
Ҳаводаги чангни аниқлаш усуллари
Ҳаводаги аэрозолларни ўлчашнинг бир неча асосий усуллари мавжуд.















