Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда дарахт экиш 40 кунлиги эълон қилинди. Кўчат ўтқазиш кампанияси билан иш битадими?
Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги видеоселектор йиғилишида экология муаммоларига эътибор қаратди. Йиғилишда дарахт экиш долзарб 40 кунлиги эълон қилинди.
Ўзбекистонда йилига 200 млн туп дарахт экиш режалаштирилмоқда.
«Шунча йил «қоғозда» экилган дарахтлар ҳисобланса, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди. Тизим, қаров бўлмагани учун экилганининг ҳам кўпи қуриб кетди», деди президент.
Қуйидаги суратлар ҳам бу сўзларни далиллайди. Суратлар шу йилнинг 1 сентябр куни Самарқанд вилоятининг машҳур Чўпонота тепалигида олинган. Унда тепаликка экилган дарахтлар қаровсиз қолгани боис қуриб қолганини кўриш мумкин. Дарахтлар экилган, бироқ суғориш тизим мавжуд эмаслиги, ўз вақтида суғорилмагани ўз таъсирини кўрсатган. 150 йилдаги энг иссиқ ёз ҳавоси эса, ҳал қилувчи зарбани берган ва дарахтлар қовжираб қолган.


Афсуски, бу каби ҳолатлар фақатгина Чўпонота тепалигида эмас, барча вилоятлар ва туманлар, шаҳарлар кўчаларида учрайди. Kun.uz 2019 йил ёзида Андижон вилоятидаги «Хонобод» дам олиш маскани теварак атрофидаги ҳолатга доир фоторепортаж эълон қилганди. Ҳозирда бу жойлар яйдоқ ҳолга келган.


Миллионлаб кўчатлар экишдек хайрли ташаббус илгари сурилган экан, уларнинг тўлиқ кўкаришини таъминлашда жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим бўлади. Умид қиламизки, дарахт экиш лойиҳаси пухта режалаштирилиб, суғориш тизимлари ташкил этилган ҳолда амалга оширилади, кўп сув талаб қилувчи, одамларга соя ҳам бермайдиган ва аксар ҳолларда қуриб қоладиган арча кўчатларини экишни давом эттиришга барҳам берилади.
Мавзуга оид
14:04 / 26.08.2025
Иордания подшоҳи Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди
20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади
07:50 / 27.12.2024
Ўзбекистон президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
20:15 / 26.12.2024