Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда аҳолига ажратилган кўмирни талон-торож қилган собиқ бошлиқ ва омбор мудирига жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида аҳоли ва ижтимоий объектларга ажратилган кўмирни талон-торож қилган собиқ бошлиқ ва омбор мудирига жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан “Кўмир таъминот” МЧЖнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув давомида, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Сурхондарё вилояти филиали собиқ бошлиғи С.Э. ва омбор мудири М.Х. расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари эҳтиёжи учун ажратилган 85,2 тонна кўмир маҳсулотини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:02 / 26.05.2026
1 июндан кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилинади
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
08:31 / 30.03.2026