Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва Покистондан олиб кирилаётган картошкада хавфли организмлар аниқланди
Олтинранг ва нимранг нематодалар картошка ва бошқа турдаги полиз экинлари ҳосилдорлигини 80-90 фоизгача йўқ қилувчи хавфли организм саналади. Уларнинг бутун дунё миқёсида қишлоқ хўжалиги экинларига йиллик зарари 100 миллиард доллардан ортиши ҳисоблаб чиқилган.
Жорий йилнинг 25 сентябр кунидан бошлаб Эрон ва Покистондан олиб кирилаётган картошка маҳсулотларида Ўзбекистон ҳудуди учун карантин аҳамиятига эга хавфли зарарли организмлар – олтинранг ва нимранг нематодалар билан зарарланиш ҳолатлари тизимли равишда аниқланмоқда. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар берган.
Олтинранг ва нимранг нематодалар картошка ёки бошқа турдаги полиз экинлари ҳосилдорлигини 80-90 фоизгача йўқ қилувчи хавфли организм саналади. Нематодаларнинг бутун дунё миқёсида қишлоқ хўжалиги экинларига йиллик зарари 100 миллиард доллардан ортиши ҳисоблаб чиқилган.
Республика ҳудудида 86,529 минг гектар картошка, 24,591 минг гектар помидор, 12,7 минг гектар қалампир ва 137 минг гектар полиз экинлари етиштирилаётгани инобатга олинса, хавф кўлами янада яққол намоён бўлади, дейилади агентлик хабарида. Нематодаларга қарши курашишда самарали кимёвий восита мавжуд эмас. Зараркунандалар тарқалган ҳудудда 30 йилгача картошка ва полиз экинларини етиштириб бўлмайди.
Жорий йилнинг август ойидан бугунги кунга қадар республика ҳудудига 110 минг тонна истеъмол картошкаси олиб кирилган бўлиб, шундан 104 минг тонна маҳсулотга талабларга мувофиқлиги тўғрисида фитосанитар сертификатлар тақдим этилган. Нематодалар аниқланган истеъмол картошка маҳсулотининг 3 525 тоннаси (3,2 фоиз) экспортёр давлатга қайтарилган. 775 тонна маҳсулот эса (0,7 фоиз) тадбиркорлик субъектлари томонидан қайтариш имконияти йўқлиги туфайли махсус объектларда йўқ қилинган.
Aгентлик 2021 йил Эрон ва Покистонга Ўзбекистон фитосанитария талабларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан эътирознома юборган. Покистон барча касаллик аниқланган юкларнинг фитосанитар сертификатларини ўрганиб чиқиб, уларнинг қалбакилаштирилганини маълум қилган.
Покистондан олиб келинаётган истеъмол картошкаси Aфғонистон ҳудудида қайта тақсимланиб, бошқа давлатлар (жумладан, Ҳиндистон) картошкалари билан аралаштирилаётгани, мазкур картошка истеъмол учун эмас, балки озуқа ем сифатида фойдаланиладиган картошка экани тўғрисида ҳам хабарлар мавжуд.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
11:28 / 24.03.2026
Афғонистондан картошка кўринишида олиб ўтилаётган 72 кг гашиш фош қилинди
15:31 / 28.11.2025
Ихтисослашган туманларда уруғлик картошка етиштиришга қўйиладиган меъёрлар белгиланди
13:04 / 10.11.2025