Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд раисининг хизмат автомобили ЙТҲга учради
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жароҳат олган. Бу ҳақда Kun.uz’га Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.
Хабар берилишича, жорий йил 22 октябр куни Олий суд раиси Козимжон Комиловга бириктирилган Malibu хизмат автомобили ЙТҲга учраган. ЙТҲ вақтида Олий суд раиси автомобилда бўлмаган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи жароҳатланган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани билдирилди.
“Фалокат оёқ остида юраркан. Яхши ҳамки, ҳайдовчимиз унчалик жиддий жароҳат олмаган. Ҳозирда даволаняпти. Жароҳатидан тузалиб, ишга чиқиши кутиляпти” – дейди Азиз Обидов.
Маълумот учун, 2020 йил декабрида Косонда туман ҳокиминики экани айтилган Captiva уриб юборган йўловчи вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Бундан ташқари, 2021 йил 7 ноябр куни Яккабоғ тумани ҳокимининг Captiva хизмат машинаси ЙТҲ содир этгани, ЙТҲ вақтида унинг ичида туман ҳокими бўлмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026
Буви ва набиранинг фожиали ўлими: Андижондаги ЙТҲ қасддан одам ўлдириш дея малакаланиши керак
09:00 / 05.07.2026