Улуғбек Узоқов Қашқадарё вилоятига ишга ўтди
Жиззах вилояти собиқ ҳокими, йил бошидан буён Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Улуғбек Узоқов Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Қашқадарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Облоёр Боймиров лавозимидан озод этилди. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, Улуғбек Узоқов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Муқаддам Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган Облоёр Боймиров 2019 йил кузида, вилоятга Зойир Мирзаев раҳбар бўлганида унинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Улуғбек Узоқов 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Кўп йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги масалалари ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи бўлиб ишлаган Узоқов 2016 йилда Жиззах вилоятига ҳоким бўлган, 2017 йил кузида пахта йиғими мавсумида қўшиб ёзишга йўл қўйишда айбланиб, вилоят ҳокимлигидан олинган ва вилоятнинг Дўстлик тумани ҳокимлигига туширилганди.
У 2021 йил январида, Тошкент вилоятига Даврон Ҳидоятов раҳбар бўлиб келганида унга ўринбосарликка (Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига) ўтказилганди.
- Маълумот учун, айни вақтда Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими лавозимидан олиниши кутилмоқда. Унинг ўрнини 2019 йилдан буён Қашқадарё вилоятини бошқариб келган Зойир Мирзаев эгаллайди.
- Бунгача Қашқадарё вилоятига Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимов янги ҳоким этиб тайинланганди.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Абдулазиз Комилов Италия ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон | 11:53
-
Оқ уй: Сумига зарба - тинчлик зарурлиги ҳақида эслатма
Жаҳон | 11:51
-
ФВВ қутқарувчилари уйнинг ичига кириб олган илонни зарарсизлантирди
Жамият | 11:45
-
“Патирхонам бўлишини орзу қилардим” – патирчи аёллар туманидан репортаж
Жамият | 11:39
Мавзуга оид

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

10:54 / 12.03.2025