Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 15-саммити ишида иштирок этди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида ўтган тадбирда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Покистон президенти Ориф Алвий, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Эрон президенти Иброҳим Раисий, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, шунингдек, Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ва ИҲТ бош котиби Ҳусрав Нозирий ҳам иштирок этди.

ИҲТни жадал ривожланаётган ташкилот сифатида мустаҳкамлашга қаратилган кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, унга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни савдо, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқлик, саноат кооперацияси, «яшил» иқтисодиёт ва туризм соҳаларида ривожлантириш масалалари йиғилиш кун тартибининг асосий мавзуси бўлди.
Ўзбекистон раҳбари саммитдаги нутқида Туркманистонни ташкилотга самарали раислик қилгани билан табриклади ҳамда жорий йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти билан шериклик тўғрисидаги резолюцияси қабул қилинганининг муҳим аҳамиятини қайд этди.
«Тарихи, дини, урф-одат ва анъаналари яқин бўлган биродар халқларимиз азалдан савдо-сотиқ алоқалари ва маданий ришталар билан чамбарчас боғланган. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўтган давр мобайнида улкан иқтисодий салоҳиятга эга йирик минтақавий тузилмага айланди», – деди Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон раҳбари ташкилот доирасида кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.
Президент халқаро ва минтақавий вазиятга, давом этаётган пандемия шароитидаги иқтисодий қийинчиликларга эътибор қаратиб, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича қатор аниқ таклифларни илгари сурди.
«500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур. Қабул қилинган «ИҲТ истиқболлари – 2025» концептуал дастури асосида, мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқдир», деди президент.
Шу муносабат билан ташкилот доирасида янгиланган ва кенг қамровли








