Ўзбекистон | 16:23 / 28.11.2021
9804
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: «Яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда қийин синовлардан ўта олмайди»

Шавкат Мирзиёев Ашхободда ҳам қўшни Афғонистондаги вазият ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзлаб, Афғонистондаги бугунги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

«Ушбу мамлакат кун сайин оғир гуманитар инқирозга кириб бормоқда. Халқаро ҳамжамият, жумладан, яқин қўшнилар ёрдамисиз афғон халқи якка ҳолда бу қийин синовлардан ўта олмайди.

Шу боис афғон халқига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқишимиз керак.

Шунингдек, Афғонистон билан минтақавий аҳамиятга эга бўлган йирик савдо, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ишларини изчил давом эттириш тарафдоримиз», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтиради унинг матбуот котиби Шерзод Асадов.

  • Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида видеомурожаат билан сўзга чиққанида ҳам Афғонистонни яккалаб, уни муаммолар гирдобига ташлаб қўйиш мумкин эмаслигини айтганди. «Бизнинг асосий мақсадимиз — Марказий Осиёни фаровон ва барқарор ривожланаётган, ишонч ва дўстлик маконига айлантиришдир. Бунинг учун биз қўшни ва ёндош минтақалар билан ўзаро алоқаларни кучайтиришга устувор аҳамият қаратмоқдамиз», деганди Шавкат Мирзиёев.

Мавзуга оид