Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М-С.” МЧЖ раҳбари ўринбосари Б.И. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб МЧЖ пулларини ўзлаштиргани аниқланган.

Улар 2021 йилнинг март-октябрь ойларида МЧЖнинг 319,7 миллион сўм пул маблағини банк пластик картасига ўтказиб, ўз манфаатлари йўлида сарфлаб талон-торож қилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.