Германияда Ангела Меркель ҳукуматини алмаштирадиган янги коалиция таркибидаги уч партия Анналена Бербок номзодини мамлакат ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқлади. Бу кутилган танлов бўлди — Бербок ташқи сиёсат бобида, айниқса Россия ҳукумати манзилига қаратилган ўткир чиқишлари билан маълум эди. Москвадагилар Бербокдан шусиз ҳам совуқлашган муносабатлар янада ёмонлаштирилишини кутишмоқда ва олдиндан янги вазирда «тажриба ҳам, билим ҳам йўқлиги» ҳақида огоҳлантиришмоқда. Аммо у янги лавозимида ҳам ўзининг қатъий позициясини сақлаб қолиши — аниқ эмас. Германия ТИВнинг янги раҳбари оддий сиёсатчи сифатида шов-шувли баёнотлар берган бўлса-да, ҳақиқий сиёсат бутунлай бошқа масала. Шу билан бирга, бундай лавозимдаги муқаррар муросасозлик ўзи ҳам канцлер бўлиш амбицияларига эга бўлган сиёсатчининг истиқболига рахна солиши мумкин.

Қирқ ёшли Анналена Бербок фақат шу йилга келиб немис сиёсати саҳнасига чиқди, баҳорда «Яшиллар» партияси уни канцлерлик учун номзод сифатида кўрсатишганди. Ўшанда «Яшиллар» мамлакатдаги энг машҳур ва фаол партия эди, шу туфайли уни Меркелнинг ўринбосари сифатида кўра бошлашди. Аммо Бербок сайловолди кампаниясини муваффақиятли ўтказа олмади: табиат ҳимоячиси гавдаланган сиёсатчининг китобида плагиат аниқланди, расмий сайтида унинг биографиясида ёлғон маълумотлар қўшилгани маълум бўлди. Натижада сентябрь ойидаги сайловларда «Яшиллар» фақат 14,5 фоиз овоз олиб, учинчи бўлишди ва сайловда Меркель партиясини кичик фарқ билан ортда қолдириб, биринчи бўлган социал-демократлар билан коалицияга киришга мажбур бўлишди, канцлерликни социал-демократлар вакили — Олаф Шольц эгаллади. Бербок ТИВ раҳбарлигини оладиган бўлди.

Бербок чиндан ҳам Кремль учун энг ёмон вариантми?
Мантиқ нуқтайи назаридан — ҳа. «Яшиллар» — Германия парламентидаги Россия ҳукуматига нисбатан энг муросасиз куч, Бербок — партиянинг энг ёрқин спикери. У анчадан буён «Шимолий оқим — 2» газ қувури қурилишига қарши чиқиб келади (қувур қурилган, аммо мураккаб сертификация процедурасидан ўтган, ҳозирда эса бу жараён тўхтатилган), бу вақтда парламентдаги бошқа партиялар лойиҳани қўллаб-қувватлаганди. «Фақат Бербок аниқ ва қатъий хулосага эга», — дея характерлаганди Die Zeit нашри Бербокнинг Россия масаласидаги позицияссини; қолган сиёсатчилар, нашр фикрича, «пуштиранг кўзойнак» тақиб олишган ва таҳдид нақадар жиддийлигини тушунмайдилар.

Октябрь ойи охирида немис махсус хизматлари ҳатто Бербок сайловолди кампанияси даврида хориждан қилинган ахборий ҳужум объектига айлангани ҳақида маълум қилди. Махсус хизматлар мамлакат номини келтиришмаган, лекин буни «сиёсатчининг позицияси маъқул келмаган томон» амалга оширганини билдирганди.

Аммо янги лавозимда Бербокка осон бўлмайди
Аввалига айтиш керакки, Германияда Ташқи ишлар вазири лавозими аввалгидек, Бербок каби яшиллар вакили бўлган Йошка Фишер (1999-2005) даврида бўлгани каби катта таъсирга эга эмас. «Йошка Фишердан кейинги ҳар тўрт йилда ТИВ аҳамияти пасайиб келди. Аввалига канцлернинг Европа бўйича барча масалаларни мувофиқлаштирувчи статс-секретари пайдо бўлди, яъни Европа соҳаси ТИВ тасарруфидан бутунлай чиқарилди. Шунингдек, Хитой бўйича стратегия ҳам ажратилди. Яъни ТИВ ҳозирда умуман ҳокимият маркази эмас», дейди «Медуза» билан