UzAuto Motors’дан навбатдаги «хушхабар». Олдиндан пули тўланган автомобилларни олиш муддати яна 2 ойга узайтирилди
Автомобили ноябрда чиқишини кутаётганлар келаси йил январгача, декабрга деб шартнома тузганлар эса февралгача сабр қилишга мажбур бўлди.
UzAuto Motors компанияси шартнома бўйича 2021 йил ноябрь-декабрь ойларида автомобиль олишини кутаётган мижозларга автомобиллари яна 2 ой ўтиб етказиб берилишини маълум қилмоқда.
«Компания автомобилни етказиб бериш бўйича илгари тузилган шартноманинг 1.2 бандига мос равишда шартномага 3.1.1 бандни киритишга мажбурлигини маълум қилади.
Бошқача айтганда, UzAuto Motors’га боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли яримўтказгичлардан тайёрланган бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари сабабли компания 3.1.1 бандини қўллашга ҳамда 3.1 бандда кўрсатилган автомобилларнинг кутилаётган етказиб бериш муддатини 2 ойга узайтиришга мажбур», дейилган баёнотда.
Аввалроқ, компания томонидан октябрь ва ноябрь ойларида Lacetti ва Labo автомобилларини кутаётган харидорлар билан тузилган шартномаларни ўз вақтида бажариш имконияти мавжуд эмаслиги сабаб харидорлар яна 2 ойгача кутишларига тўғри келиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024
UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
16:21 / 03.09.2024