Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 23,9 минг тонна гўшт импорт қилган.
Гўшт импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,3 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар қуйидагича:
- Беларусь – 16,2 минг тонна;
- Қозоғистон – 3,5 минг тонна;
- Украина – 2,3 минг тонна;
- Россия – 606 тонна;
- Молдова – 600 тонна.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн тонна гўшт етиштирилган.










