Ermak – кунгабоқар уруғи, хандон писта, қурут, қуруқ мевалар, тешиккулчалар ва ширин кулчалар ишлаб чиқарувчи компания. Бренд нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатлари, АҚШ ва Исроил бозорларигача расман кириб борган.

Биз суратга олиш жараёнида писта ва қуруқ меваларни қадоқловчи, қурут тайёрловчи цехларда ва бош офисда меҳмон бўлдик, корхона фаолияти билан яқиндан танишдик. Компания раҳбарлари ускуналарнинг ишлаш тизими, хомашёнинг тайёр ҳолатга келгунига қадар босиб ўтиши керак бўлган босқичлари ҳақида бирма-бир сўзлаб беришди. Ermak бренди остидаги қурут, писта ё бошқа маҳсулотларни кунда-кунора истеъмол қилардиг-у, аммо унинг тайёрланиш вақтида кўплаб чиғириқлардан ўтиши ҳеч хаёлимизга келмаган экан.

Қуруқ мевалар бўлимида ҳафта кунлари маҳсулот турларига қараб бўлинган: бир кун ерёнғоқ, бошқа кун хандон писта қадоқланади. Кунгабоқар тайёрлаш бўлимида ҳам иш деярли тўхтамас экан: ускуналар тун-у кун ювиш, тозалаш, қадоқлашдан бўшамайди.

Компания иш бошқарувчиси Зафар Солиҳовнинг айтишича, маҳсулотларнинг табиий ва фойдали бўлиши – энг муҳим қоида.

“Ўтган йиллар давомида ишлаб чиқаришни жуда катта ҳажмга олиб чиқиш мумкин эди. Филиаллар, цехларни ўн баробар кўпайтириш имкони бор эди. Лекин бунда сифатни ушлаб турувчи “химикат”лардан фойдаланишга тўғри келиб қолади ва асосий бош шиоримиздан четга ўтиб қолишга мажбур бўлинар эди. Шунинг учун нисбатан кичикроқ ҳажмда бўлса ҳам, фойдали маҳсулот тайёрлаш йўли танланган”, – деди тадбиркор.

Ermak асосчиси Валижон бобо Салихов ҳам компаниянинг асосий қадрияти ҳақида гапирди.

“Табиий маҳсулотни табиий ҳолатда узоқ муддат сақлаб туриш – бу муаммо. Егуликнинг соғлиқ учун фойдали бўлиши биз учун жуда муҳим. Ишлаб чиқарилган ва қадоқланган Ermak қурутини эртага ёш болалар истеъмол қилишини биз яхши тушунамиз. Эҳтимол, бу менинг ўғлим ёки неварам бўлиши мумкин. Айнан шу туфайли мен ва компаниямизнинг ҳар бир ходими маҳсулот ишлаб чиқаришда ўзимиз, ўз болаларимиз тўғрисида ўйлаймиз”, –